Линклар

Серблар бош вазири БМТ суди ҳукмидан норози


Босния серблари республикаси Сребреницада минглаб мусулмонларнинг ўлдирилгани геноцид, деб тан олинишига ҳеч қачон рози бўлмайди.

Бу фикрни Босния ва Герцоговина таркибидаги Серб мухтор республикаси бош вазири Милорад Додик билдирди.

Додик Серб мухтор республикаси ҳукуматининг 2004 йилги ҳисоботини рад этди. Ҳужжатда Сребреницада оммавий қирғин амалга оширилгани тан олинган, қурбон бўлганлар яқинларидан узр сўралган эди.

1995 йили Сребреница шаҳрида қарийб 8 минг мусулмон оммавий қирғин қилинган ва бу фожеани БМТ Халқаро суди ҳамда Ҳарбий жиноятлар бўйича БМТ трибунали геноцид сифатида тан олган эди.
XS
SM
MD
LG