Линклар

Рамзан Қодиров қатл буюртмачиси ўлароқ гумон қилинмоқда


Австрия маъмурлари фикрича, Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг чеченистонлик қочқин Умар Исроиловнинг ўлдирилишига алоқаси бўлиши мумкин.

Умар Исроилов 2009 йилнинг январида Венада ўлдирилган эди.

Вена шаҳри прокуратураси вакили Герхард Ярошга кўра, Рамзан Қодиров ўзининг собиқ соқчиси Исроиловни ўғирлаб келишга буйруқ берганини билвосита тасдиқловчи далиллар бор.

Исроиловни ўғирлаб кетиш уддалай олмаганлар уни Венанинг ўзидаёқ ўлдириб кетган.

2004 йили Австриядан бошпана олган Умар Исроилов Рамзан Қодировнинг одамларни ғайриқонуний ҳибсга олиши, маҳбусларни қийноққа солишда шахсан иштирок этиши тўғрисида айтиб берган.
XS
SM
MD
LG