Линклар

logo-print

Прокуратура Верховний Рададаги тўполонни ўрганмоқда


Украина прокуратураси Россия Қора денгиз флотининг Қримдаги базаси муддатини узайтиришга оид келишув ратификация қилинаётган пайтда Верховний Радада рўй берган тартибсизликлар юзасидан текширув ўтказмоқда.

Келишувнинг ратификация қилинишига қарши бўлган мухолифат масала овозга қўйилганда парламент спикери Володимир Литвинга тухум отди, тутун бурқситиб юборди, депутатлар бир-бирига қўл кўтарди.

Украина парламенти биноси олдида мухолифат тарафдорларининг кўп минг кишилик норозилик митинги бўлиб ўтди.

Мухолифат лидери Юлия Тимошенко келишувни Конституцияга хилоф, деб атаб, уни бекор қилишга чақирди.

Унинг маълум қилишича, келишув учун Регионлар партиясининг парламент мажлисида иштирок этмаган
депутатлари учун ҳам овоз берилган.

Россиянинг Қора денгиз флотига оид келишув сешанба куни Россия Давлат думаси томонидан ҳам ратификация қилинди.
XS
SM
MD
LG