Линклар

Федерация кенгаши келишувни ратификация қилди


Россиянинг Федерация кенгаши Россия Қора денгиз флотининг Қримдаги базаси муддатини узайтиришга оид келишувни ратификация қилди.

Бундан аввал Украина парламенти ва Россия Давлат думаси ҳар иккала давлат президентлари томонидан имзоланган келишувни ратификация қилдилар.

Айни пайтда Украина прокуратураси Қора денгиз флоти базаси муддатини узайтиришга оид келишув ратификация қилинаётган пайтда Верховний Радада рўй берган тартибсизликлар юзасидан текширув ўтказмоқда.

Келишувнинг ратификация қилинишига қарши бўлган мухолифат масала овозга қўйилганда парламент спикери Володимир Литвинга тухум отди, тутун бурқситиб юборди, депутатлар бир-бирига қўл кўтарди.

Украина парламенти биноси олдида мухолифат тарафдорларининг кўп минг кишилик норозилик митинги бўлиб ўтди.
Мухолифат лидери Юлия Тимошенко келишувни Конституцияга хилоф, деб атаб, уни бекор қилишга чақирди.

Унинг маълум қилишича, келишув учун Регионлар партиясининг парламент мажлисида иштирок этмаган депутатлари учун ҳам овоз берилган.





XS
SM
MD
LG