Линклар

Греция ёрдам бериш йўллари муҳокама қилинмоқда


ЕИ президенти Ҳерман Ван Румпей Грецияга фавқулодда молиявий ёрдам кўрсатиш масаласидаги сўзлашувлар режа бўйича олиб борилаётганини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, 10 май куни евроҳудуд давлатлари раҳбарларининг мазкур масалага бағишлаб махсус йиғини ўтказилади.

Айни пайтда Франция нашрларига интервю берган Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Доминик Стросс-Кан “Грецияга молиявий ёрдам кўрсатиш жараёнининг оғир ва мушкул кечишига расмий Афина кўникиши лозим", дея таъкидлади.

Сешанба куни нуфузли Standard&Poor’s агентлиги Грециянинг кредит салоҳияти рейтингини “сармоя киритиб бўлмайдиган” давлатлар даражасига туширди.

Греция билан бирга Португалиянинг ҳам рейтинги туширилди.
XS
SM
MD
LG