Линклар

logo-print

Катин қатлиоми ҳужжатлари ошкор қилинди


Россия 1940 йилда поляк офицерларининг Катин қишлоғида НКВД томонидан қатлиом қилинганига оид маҳфий ҳужжатларни илк бор жамоатчиликка ошкор қилди.

Россия федерал архив агентлиги раҳбари Андрей Артизовнинг Новости ахборот агентлигига билдиришича, ушбу ўта маҳфий ҳужжатлар мамлакат президенти Дмитрий Медведев топшириғи билан жамоатчиликка ошкор қилинган.

Совет қўшинлари 1939 йилда Полшага бостириб киргандан сўнг бир йил ўтгач, хавфсизлик хизматлари Катин ва Россия ғарбидаги бошқа қишлоқларда 22 мингдан ортиқ поляк зобитлари ва зиёлиларни отиб ўлдирган.

2004 йилда Россия ҳарбий прокурорлари ушбу қатлиомни уруш жинояти деб тан олишдан бош тортиб, Катин фожиаси юзасидан олиб борилаётган тергов ишларини тўхтатган эди.

Ўтган ҳафта эса Россия Олий суди Катин фожиасига оид барча ҳужжатларнинг жамоатчиликка ошкор этилишига йўл очиб берувчи қарорни қабул қилди.
XS
SM
MD
LG