Линклар

logo-print

Бакиев етказган иқтисодий зарар ҳисоблаб чиқилди


Қирғизистон Бош прокуратураси мамлакатдан қувилган президент Қурмонбек Бакиев оиласи ва унинг яқинлари давлатга 44 миллион доллар атрофида зиён келтирганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, собиқ амалдорларнинг ноқонуний иқтисодий фаолият юритиши ҳолати юзасидан 23 та жиноят иши очилган.

Бундан бир оз аввал Қирғизистон муваққат ҳукумати ҳозирги кунда Беларусдан бошпана топган собиқ президент Қурмонбек Бакиевни 6-7 апрел кунлари Бишкекда рўй берган тартибсизликлар чоғида оммавий қирғин содир этганликда айблади.

Муваққат ҳукумат раисаси ўринбосари Азимбек Бекназаров сешанба куни қилган чиқишида Бакиевга қарши ўз ваколатларини суиистеъмол қилганлик айби ҳам эълон қилингани ва унинг ҳуқуқий дахлсизлик мақомидан маҳрум қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG