Линклар

logo-print

Таиландда яна қон тўкилди


Таиланд пойтахти мухолифат тарафдорлари билан рўй берган тўқнашувларда бир аскар нобуд бўлди, камида 10 киши тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, аскар хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан отилган ўқдан нобуд бўлган.

“Қизил кўйлаклар” номини олган намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқдалар. Собиқ бош вазир Таксин Синаватра тарафдорлари бугун Бангкок ташқарисида норозилик намойиши ўтказишга уринган, бироқ хавфсизлик кучлари уларга ҳалақит беришга уринган.

Бугун Таиланд Конституцион суди ҳукумат пулларини талон-тарож қилганликда гумон қилинаётган ҳукмрон Демократик партияни тарқатиб юборишга оид Марказий сайлов комиссиясининг тавсиясини кўриб чиқишга розилик берди.
XS
SM
MD
LG