Линклар

logo-print

Афғонистонда зўравонликлар давом этаётир


Афғонистоннинг Ҳўст вилоятида йўловчи ташувчи микроавтобус йўлида содир этилган портлаш оқибатида тинч аҳоли вакилларидан олти киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, Покистон чегарасига яқин ҳудудда содир этилган ушбу портлаш қурбонлари орасида аёллар ва ёш болалар ҳам бўлган.

БМТга кўра, Афғонистонда давом этаётган зўравонликлардан йилига тинч аҳоли вакилларидан 2 минг киши нобуд бўлмоқда.

Шунингдек, бугун Афғонистон жанубида маҳаллий қабила етакчиларидан бири Ҳожи Абдурраҳмон номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилди. Расмийлар қабила етакчиси ўлимида толибон жангариларини айбладилар.
XS
SM
MD
LG