Линклар

Саркози хитойлик ҳамкасби билан учрашди


Франция президенти Николя Саркози бугун Пекинда Хитой халқ республикаси раиси Ху Цзинтао билан сўзлашувлар ўтказди.

Хабарларга кўра, президентлар учрашувида Франция ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳамда Эроннинг ядровий дастури муҳокама қилинган.

Франция ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларидир.

Хавфсизлик кенгаши ядровий дастуридан воз кечишдан бош тортаётган Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда.

Франция раҳбарининг Хитой сафари уч кун давом этади.
XS
SM
MD
LG