Линклар

logo-print

Марҳумнинг отаси Рамзан Қодировдан яшириниб юрибди


- Мен ўғлимдан ажралдим ва энди ўзим яшириниб юришга мажбурман. Биз ўғлим билан Страсбургдаги судга мурожаат қиламиз, деган эдик. Қодировнинг кўплаб жиноятларига ўғлим шахсан гувоҳ эди, деди Озод Европа/Озодлик радиоси саволларига жавоб берган Али Исроилов, 2009 йилнинг январида Венада ўлдириб кетилган чеченистонлик қочқин Умар Исроиловнинг отаси.

Куни кеча Вена шаҳри прокуратураси вакили Герхард Ярош Рамзан Қодировнинг ўз собиқ соқчиси Исроиловни ўғирлаб келишга буйруқ берганини билвосита тасдиқловчи далиллар мавжуд, деб баёнот берган эди.

Қодировнинг матбуот вакили Алви Каримов “Эхо Москви” радиосига берган интервюсида “Ишонч билан айта олишим мумкин, Рамзон Қодиров қочқин Исроиловга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар қўллаш тўғрисида ҳеч кимга ҳеч қандай буйруқ бермаган”, деди.

2004 йили Австриядан бошпана олган Умар Исроилов Рамзан Қодировнинг одамларни ғайриқонуний ҳибсга олиши, маҳбусларни қийноққа солишда шахсан иштирок этиши тўғрисида айтиб берган.
XS
SM
MD
LG