Линклар

Украина прокуратураси собиқ ҳукумат устидан 32 та жиноят иши очди


Украина бош прокуратураси собиқ бош вазир Юлия Тимошенко етакчилик қилган ҳукумат устидан навбатдаги жиноят ишини очди.

Бу гал собиқ ҳукумат қарийб 300 миллион долларли маблағни нотўғри сарфлаганликда айбланмоқда. Тилга олинган пул Украина ҳукумати ҳисобига Киото протоколи доирасида атмосферага иссиқхона гази чиқариш квотасини сотиш эвазига тушган эди.

Кеча очилган иш Юлия Тимошенко ҳукумати устидан очилган жиноят ишларининг 32-чисидир.

Хабарларга қараганда, бугун Украина бош прокуратураси собиқ ҳукуматнинг бюджет интизомига қай даражада риоя қилгани юзасидан ўтказилган текширув натижаларини кўриб чиқади.
XS
SM
MD
LG