Линклар

logo-print

Грецияни бўҳрондан қутқаришга уринмоқдалар


АҚШ ва Германия Грецияни оғир молиявий бўҳрондан олиб чиқиш учун кескин чоралар кўриш зарур, деб ҳисоблайди.

Президент Барак Обама ва канцлер Ангела Маркел ўртасида телефон орқали бўлиб ўтган сўзлашувда томонлар ана шундай фикрга келди.

Европанинг барча молиявий институтлари Грецияда бюджет бўҳрони авж олганига қарамай, Евро зонасида барқарорликни кафолатлайди.

Бу фикрни Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэл Баррозу билдирди.

Жаҳон банки ва Европа марказий банки Германияни ҳеч қандай шартларсиз Грецияга молиявий ёрдам кўрсатишга қўшилишга чақирмоқда.

Халқаро валюта жамғармаси раҳбари Доминик Стросс-Кан “Грецияга молиявий ёрдам кўрсатиш жараёнининг оғир ва мушкул кечишига расмий Афина кўникиши лозим", деди.

Сешанба куни нуфузли Standard&Poor’s агентлиги Грециянинг кредит салоҳияти рейтингини “сармоя киритиб бўлмайдиган” давлатлар даражасига туширди.

Кеча жаҳон молия бозорларида евронинг долларга нисбатан қадри кескин тушиб кетди.
XS
SM
MD
LG