Линклар

Аҳмадийнажод АҚШ визасини сўради


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШ визасини сўраб ариза топширди.

АҚШнинг БМТдаги вакили Сюзан Райснинг чоршанба куни хабар қилишича, президент Аҳмадийнажод, афтидан, душанба куни БМТнинг бош қароргоҳида ўз ишини бошлайдиган ядровий қуролларни тарқатмаслик масалаларига доир конференцияда қатнашмоқчи.

Давлат департаменти вакили Филип Кроулига кўра, АҚШ Эрон президентининг режаларига тўсқинлик қилмоқчи эмас.

АҚШ ва жаҳоннинг бошқа 5 етакчи давлати ядровий дастуридан воз кечишдан бош тортаётган Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда.
XS
SM
MD
LG