Линклар

Медведев: Инсон ҳуқуқлари масаласида ёрдам керакмас


- Россия инсон ҳуқуқлари масаласида ташқаридан ёрдамга муҳтож эмас, деди президент Дмитрий Медведев.

Унинг сўзларига кўра, Россия бу масалани бошқа давлатлар ва фуқаролик жамияти билан муҳокама қилиши мумкин, бироқ уни мустақил ҳал қилади.

Дания бош вазири Ларс Лекке билан Копенгагенда ўтказган сўзлашувларидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида қилган чиқиши чоғида Россия президенти журналистлар ўлими билан боғлиқ ишларни шахсан назорат қилишига ҳожат йўқлигини айтди.

Россия президентининг Данияга сафари давомида икки давлат ўртасида ҳамкорликка доир бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
XS
SM
MD
LG