Линклар

Хитойда болаларга қарши ҳужумлар кўпайди


Хитой шарқида пичоқ билан қуролланган шахснинг болалар боғчасига ҳужум қилиши оқибатида 28 нафар бола тан жароҳати олди.

Бу сўнгги ой давомида учинчи маротаба ёш болаларга қарши амалга оширилаётган ҳужумдир. Бугунги воқеада тан жароҳати олганларнинг аксарини тўрт яшар болалар ташкил қилган ва камида беш болакайнинг аҳволи оғир экани хабар қилинди.

Айтилишича, болалар боғчасига ҳужум қилган 47 яшар шахс қўлга олинган.

Сешанба куни ҳам номаълум шахс мамлакат жанубида мактаб болаларига ҳужум қилиб, 15 нафар ўқувчиси ва уларнинг ўқитувчисига тан жароҳати етказди.

Шунингдек, 28 апрел куни Хитойда бундан бир неча ҳафта муқаддам саккизта болани пичоқлаб ўлдирган шахс қатл қилинди.

XS
SM
MD
LG