Линклар

Ҳиндистон-Покистон ўзаро алоқаларни яхшиламоқда


Ҳиндистон ва Покистон Бош вазирлари икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Бутан қироллигида музокара олиб бордилар.

Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингҳ Бутан пойтахти Тҳимпҳуда ўтказилаётган минтақавий саммит доирасида покистонлик ҳамкасби Юсуф Ризо Ғилоний билан учрашди.

2008 йилда Ҳиндистоннинг иқтисодий маркази ҳисобланган Мумбайда содир этилган қонли ҳужумлардан сўнг расмий Деҳли Исломобод билан барча алоқаларни тўхтатган эди. Ҳиндистон томони ушбу ҳужумларда Покистонда жойлашган жанггариларни айблаб келади.

Буюк Британиядан 1947 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган Ҳиндистон ва Покистон шу пайтгача бир-бирига қарши уч маротаба уруш қилган.
XS
SM
MD
LG