Линклар

logo-print

Янукович Россия билан шартномага қўл қўйди


Украина президенти Виктор Янукович Россия Қора денгиз флотининг Қримдаги базаси муддатини узайтиришга оид Верховная Рада томонидан ратификация қилинган келишувга имзо қўйди.

Мазкур келишув Россия ва Украина президентлари томонидан 21 апрел куни эришилган бўлиб, сешанба куни ҳар иккала давлат парламенти уни ратификация қилди.

Бироқ Украина мухолифати Қора денгиз флоти базаси муддатини узайтиришга оид келишувга мутлоқ қарши чиқиб Киевда Верховная Рада биноси ёнида норозилик акцияси ўтказди. Мазкур келишув ратификация қилинаётган маҳал Верховний Раданинг ўзида тартибсизликлар ҳам рўй берди.

Мухолифат лидери Юлия Тимошенко келишувни конституцияга хилоф, деб атаб ўз тарафдорларини уни бекор қилиш учун норозиликни давом эттиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG