Линклар

logo-print

Малик Қаюмов оламдан ўтди


Ўзбек ҳужжатли киноси асосчиларидан бири¸таниқли киноижодкор Малик Қаюмов 29 апрел куни Москвада оламдан ўтди.

1941 йилда Амир Темур сағанасинг очилиши¸ Катта Фарғона канали қурилиши¸ совет аскарларининг Берлинни ишғол қилгани¸ 1978 йилда совет қўшинларининг Афғонистонга кириши каби тарихий воқеалар Малик Қаюмов тарафидан кинотасмага муҳрланди.

Малик Қаюмов суратга олган Тошкентда газлама комбинати қурилиши ҳақидаги лавҳа 1938 йилда Ню Йорк халқаро кўргазмасида намойиш қилиниб олтин медалга лойиқ кўрилган.

Қаюмов Ўзбекистон Киночилар уюшмасига раҳбарлик қилган ва бир неча марта республика парламенти депутатлигига сайланган жамоат арбоби ҳамдир.

Малик Қаюмов ўлими ўзбек санъати учун катта йўқотишдир¸ деди таниқли киноижодкор Али Ҳамраев

Малик Қаюмов жасади солинган тобут пайшанба куни Тошкентга жўнатилди. Марҳумнинг яқинларига кўра¸ Малик Қаюмовнинг жанозаси жума куни Тошкентда ўқилади.
XS
SM
MD
LG