Линклар

logo-print

Греция бўҳрони барчага таъсир қилади


Греция Бош вазири Жорж Папандреу ёрдам сўраб халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилар экан, Греция юзланаётган молиявий бўҳроннинг Европа ва глобал иқтисодга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

- Кичик учқуннинг оловга айланиб кетишига йўл қўймаслигимиз керак. Греция иқтисоди ЕИ ялпи ички маҳсулотининг 2-3 фоизини ташкил қилади. Назоратни қўлдан чиқарсак ёмон оқибатларга олиб келади. Бунинг салбий оқибатлари Грецияда алаққачон сезилмоқда. Бу нарса кейинчалик Европа ва жаҳон иқтисодига ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин, деди Греция Бош вазири.

Грециядаги бўҳроннинг евроҳудуд давлатлари иқтисодига жиддий таъсир кўрсатиши хусусида ташвиш билдирилмоқда. Жорий ҳафта нуфузли Standard&Poor’s агентлиги Грециянинг кредит салоҳияти рейтингини “сармоя киритиб бўлмайдиган” давлатлар даражасига туширди. Шу билан бирга Португалия ва Испаниянинг рейтинги ҳам бир неча даражага туширилди.

Айни пайтда Германия Марказий банки раҳбари Аксел Вебер Грециянинг синишига йўл қўйсак, бу олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, дея таъкидлади.

XS
SM
MD
LG