Линклар

logo-print

Бағдодда овозлар қайта саналади


Ироқ Сайлов комиссиясининг билдиришича, 7 март кунги сайловда пойтахт Бағдодда берилган барча овозларни қайта санаш жараёни икки, уч ҳафтага чўзилиб кетиши мумкин.

Ассошиэйтид пресс агентлиги комиссия расмийси Ҳамдиа ал-Ҳуссайнийнинг овозларни қайта санаш жараёни душанбадан бошланади, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Мамлакат Бош вазири Нурий ал-Маликий 7 март кунги сайловда қонунбузарчиликларга йўл қўилганини таъкидлаб, овозларни қайта санаш талаби билан чиқди.

Ушбу сайловларда собиқ Бош вазир Ияд Алавий етакчилигидаги Ироқия сиёсий блоки ғалаба қозонган эди.
XS
SM
MD
LG