Линклар

Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги савдо кескин қисқарди


Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми жорий йил биринчи чорагида 19,4 млн. долларни ташкил қилди. Бу ўтган йил шу давридаги кўрсаткичнинг 36,6 фоизидир.

Бу ҳақда Тожикистон республикаси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Фаррух Ҳамролиев Душанбеда ўтказилган матбуот анжуманида баёнот берди.

Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий масалалар бўйича қўшма комиссиясининг 27 апрел куни Тошкентда ўтказилган йиғилиши натижасиз якунланди.

Тошкент билан Душанбе ўртасидаги муносабатларнинг совуқлиги Роғун ГЭСи масаласида икки қўшни давлат позицияларининг бир-бирига зидлигидандир.
XS
SM
MD
LG