Линклар

Австралия кашандаликка қарши чораларни кучайтиради


Бугундан бошлаб Австралияда тамаки маҳсулотлари савдосидан олинадиган солиқ 25 фоизга оширилди.

Австралия ҳукумати тамаки маҳсулотлари савдосида ўта қаттиқ тартиб ўрнатмоқчи.

Бош вазир Кевин Радднинг баёнотига қараганда, 2012 йилдан бошлаб тамаки қутиларида маҳсулот номи ҳозиргидай катта ҳарфлар билан ёзилмайди. Қутилар кўримсиз бўлади.

Қути юзасига асосан кашандаликнинг зарари тўғрисидаги ёзув ва бу ёзувга иллюстрация сифатида суратлар босилади.
XS
SM
MD
LG