Линклар

Клинтон эронликлардан анжуманга ҳалақит бермасликни сўради


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Эронни ядровий қуролларни тарқатмаслик масалаларига бағишланган халқаро анжуман ишига ҳалақит беришга уринмасликка чақирди.

Клинтоннинг айтишича, БМТнинг Ню Йоркдаги қароргоҳида душанба куни иш бошлайдиган конференциядан мақсад ядровий қуроллар тарқатмаслик чораларини кучайтиришга оид масалаларни муҳокама қилишдир.

Конференцияда президент Маҳмуд Аҳмадийнажод етакчилигидаги Эрон делегацияси ҳам қатнашмоқчи.

АҚШ ва жаҳоннинг бошқа 5 етакчи давлати ядровий дастуридан воз кечишдан бош тортаётган Эронга қарши янги санкциялар жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда.
XS
SM
MD
LG