Линклар

Афғон депутати АҚШ аскарлари ҳаракатидан норози


Афғонистон парламентининг Нангарҳор вилоятидан сайланган депутатининг айтишича, АҚШ ҳарбийлари унинг қишлоғида рейд ўтказган ва яқинларидан бирини ўлдирган.

Депутат София Сиддиқийга кўра, унинг яқинларидан бирини Америка аскарлари аввал боғлаб, кейин ўлдириб қўйган. Сиддиқий юз берган воқеадан даҳшатга тушганини билдирди.

Халқаро кучлар қўмондонлиги баёнотига қараганда, коалиция ҳарбийлари Афғонистон кучлари билан ҳамкорликда Толибон жангариларига қарши рейд ўтказган ва "қуролли киши"ни ўлдирган.

Воқеадан сўнг қишлоқ аҳли Америкага қарши ҳайқириқлар билан ўзларининг кескин норозиликларини билдирган.

XS
SM
MD
LG