Линклар

Хитой мактабида болаларга яна ҳужум қилинди


Хитойнинг Шандонг вилоятида бир шахс мактабда болаларга болға билан ҳужум қилди.

Кейин у икки болани ушлаб бошидан бензин қуйиб ўзига ўт қўйди.

Ўқитувчилар болаларни унинг қўлидан тортиб олиб қутқариб қолди.

Ҳужум уюштирган шахс ўша жойда ўлди¸ 5 бола жароҳатланди.

Бу сўнгги ҳафталар давомида Хитой мактабларида болаларга уюштирилган тўртинчи ҳужумдир.

Ундан олдин учта мактабда руҳий касал шахслар болаларга пичоқ билан ҳужум қилгани оқибатида 8 бола нобуд бўлди, қарийиб 50 нафари яраланди.
XS
SM
MD
LG