Линклар

Қирғизистонга берилаётган газ миқдори чекланди


“Қирғизгаз” раҳбарияти тарқатган маълумотда айтилишича, газ берилишининг чекланишига “зангори олов” учун қарздорликнинг кўпайиб кетгани сабаб бўлган. “Қирғизгаз” ўзбек гази учун биргина апрел ойида 1 миллион 300 минг доллар миқдорида қарз бўлиб қолган.

Айни пайтда Қирғизистон муваққат раҳбариятининг мамлакат учун мураккаб бўлган бир даврда газ таъминотини чекламаслик ва тўхтатмаслик илтимоси билан Ўзбекистон президентига мурожаат қилгани айтилмоқда.

- Муваққат ҳукумат раиси Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевичга мурожаат йўллади. Унда Қирғизистондаги мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда газ таъминотини тўхтатмаслик ва газ нархини 160 долларга тушириб бериш илтимос қилинган. Бироқ Ўзбекистон раҳбариятидан ҳозирча бу мурожаатга жавоб олингани йўқ, деди “Қирғизгаз” ширкати раиси ўринбосари Қубан Мирзаканов.

Айни пайтда Қирғизистон ўзбек газининг ҳар минг кубометри учун 220 доллар миқдорида ҳақ тўлайди.
XS
SM
MD
LG