Линклар

Мексика кўрфазидаги нефт ҳалокати кўлами кенгаймоқда


Мексика кўрфазидаги нефт қазиш платформасида юз берган ҳалокат оқибатида денгизга оқиб кетган улкан миқдордаги нефт Миссиссиппи дарёси қуйиладиган соҳилга етиб келди.

Ҳалокат оқибатини камайтириш учун штат раҳбарлари Федерал ҳукуматдан маблағ ажратиш ва 6000 нафар ҳарбий хизматчини ёрдамга жўнатишни сўради.

АҚШ президенти Барак Обама қарийиб Ямайка ороли ҳудудига тенг майдонга ёйилган нефтни йиғиб олиш ва ҳалокат зарарни камайтириш учун “барча куч ва ресурсларни ишга солишини” айтди.

British Petroleum (BP) ширкатига қарашли нефт платформасида юз берган ҳалокат оқибатида кунига 800 тонна нефт денгизга оқиб кетмоқда.

Ҳалокат туфайли Луизиана, Миссиссиппи, Алабама ва Флорида штатларида балиқчилик ва атроф-муҳитга жиддий зарар етиши мумкинлиги борасида хавотир билдирилмоқда.
XS
SM
MD
LG