Линклар

Шанхайда дунёдаги энг йирик кўргазма очилади


“Жаҳон кўргазмаси - 2010” деб номланган кўргазма октябр ойига қадар давом этади.

Унда 200дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилот вакиллари иштирок этмоқда.

Кўргазмага қўйилган экспонатларни 70 миллиондан ортиқ одам томоша қилиши кутилмоқда.

Бу йилги кўргазма шаҳарлар дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш масаласига бағишланган.

18 миллион одам яшайдиган Шанхай дунёдаги энг йирик 10та шаҳардан бири ҳисобланади.

Кўлами бўйича 2008 йил Пекинда ўтказилган ёзги Олимпиадага тенг экани айтилаётган мазкур кўргазмани ташкил этиш учун Хитой ҳукумати 58 миллиард доллар сарфлаган.

Кўргазманинг тантанали очилиши маросимида йигирмага яқин давлат раҳбарлари, жумладан Франция президенти Николя Саркози ва Россия президенти Дмитрий Медведевнинг иштирок этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG