Линклар

logo-print

Арманистон ва Ўзбекистон футболчилари ўртоқлик ўйини ўтказади


Арманистон Футбол федерацияси вакиллари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан икки мамлакат терма жамоaлари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказиш ҳақида келишиб олдилар.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, ўйин 25 май куни Ереван шаҳрида бўлади. Арманистон Футбол федерацияси президенти Рубен Айрапетян ундан олдин арман футболчилари Аргентина терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинлигини айтган.

2012 йилда бўладиган Европа чемпионатида Арманистон футболчилари яшил майдонда Россия, Ирландия, Македония, Словакия ва Андорра терма жамоаларига қарши тўп суради.
XS
SM
MD
LG