Линклар

АҚШ визасига ариза топшириш интернетлашди


30 апрелдан эътиборан ноиммиграцион визага ариза топширувчилар янги DS-160 онлайн анкетасини тўлдиришлари ва кўриб чиқиш учун Интернет орқали тақдим этишлари талаб этилади.

Бу ҳақда Тошкентдаги АҚШ элчихонасидан электрон почта орқали Озодликка келган мактубда маълум қилинган.

DS-160 аризаси илгари тўлдирилган ва Тошкентдаги АҚШ элчихонасида жойлашган Консуллик бўлимига олиб келинган учта алоҳида аризанинг ўрнини босади.

Интернет орқали тўлдирилган биргина DS-160 аризадаги маълумотлар Консуллик бўлими маълумот базасига келиб тушади ва ариза топширувчи суҳбатга келганда кўриш учун мавжуд бўлади.

Янги аризани Интернет орқали тўлдириш тизими апрел ойи давомида ихтиёрий эди, бироқ бундан буён у мажбурийдир.

Янги тизим ноиммиграцион визага ариза топширувчи барча кишилар, шу жумладан, талабалар, ишбилармонлар, саёҳат ва меҳмонга борувчилар, ишчи-хизматчилар ва бошқалар учун бирдай тааллуқлидир.

Консул ўринбосари Мэтью Уиттонга кўра, бутун дунёда жорий этила бошлаган мазкур тизим ариза топширувчиларга ушбу жараённи янада осонлаштириш, хато-камчиликларни камайтириш ҳамда ариза берувчилар Консуллик бўлимига келиш учун сафрлайдиган кутиш вақтини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Консул Дэвид Микога кўра, 2009 йилда 8000 га яқин ўзбекистонлик Америка Қўшма Штатларига бориш учун ноиммиграцион визага ариза топширган.
XS
SM
MD
LG