Линклар

logo-print

Туркманистон президенти Хитойга отланди


Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов 30 апрел куни Хитой халқ республикасига давлат ташрифи билан жўнаб кетади.

Президент матбуот хизматининг Регнум ахборот агентлигига билдиришича, Пекинга сафари чоғида Туркманистон раҳбари Хитой президенти Ху Цзинтао, ҳукуматнинг бошқа юқори лавозимли раҳбарлари, шунингдек, йирик ширкатлар бошлиқлари билан учрашади.

Музокаралар чоғида асосий эътибор икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масаласига қаратилиши кутилмоқда.

Айни пайтда, Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой қувури орқали Туркманистондан Хитойга жўнатилаётган газ миқдори бир миллиард куб метрга етди.

Ҳозирда Туркманистондан Хитойга жўнатилаётган газ миқдори кунига 10 миллион куб метрга етказилди.
XS
SM
MD
LG