Линклар

Паркентдаги маҳалла аҳли суд қарорини кутмоқда


Навбаҳор маҳалласининг собиқ раиси Азамат Ëқубов ҳибсга олинганида¸ юзлаб маҳалладошлари унинг озод этилиши талаби билан Паркент марказида норозилик чиқиши уюштирди.

Навбаҳор маҳалласининг собиқ раиси Азамат Ëқубов ҳибсга олинганида¸ юзлаб маҳалладошлари унинг озод этилиши талаби билан Паркент марказида норозилик чиқиши уюштирди.

Паркентнинг ташландиқ Навбаҳор маҳалласига газ олиб келиш ҳаракати учун жиноятчига чиқарилган Азамат Ëқубов иши бўйича маҳкама бошланди. Ëқубов халқ мулкини ўзлаштирганлик ва талон-тарож қилганликда айбланмоқда.


Бошланган маҳкама жараëни ҳақида Озодликка Азамат Ëқубовнинг ўзи ҳикоя қилди:

Азамат Ëқубов: Судга беришди мени. 167-моддани қўллаб судга беришди. Судга тўрт-беш марта бордим. Икки марта суд бўлди. Гувоҳлар келишмади. Лекин процесс давом этаяпти. Суд май ойининг 5-10 числоларига бўлиши мумкин.

Озодлик: Сизни асосан нимада айблашаяпти?

Азамат Ëқубов: Мени 167-модда (Ўзлаштириш ëки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) билан аҳолининг пулини еб қўйгансиз, дегандай қилаяптида. Менинг умуман айбим йўқ. Бизлар ҳукуматдан бир сўм пул олганимиз йўқ¸ бир метр труба олганимиз йўқ. Неча йиллардан бери қиладиган ишимизни ўзимиз амалга оширдик. Сабаби, бошқа жойдан бизларга ҳеч нарса келмайди. Бизнинг қўлимизда қоғозимиз борда. Давлат ëрдам қилмайди бизларга. Биз ўзимиз қилаëтган пайтимизда бизларга қаршилик бошланиб кетди.

Озодлик: Сизга айблов хулосасини беришдими?

Азамат Ëқубов: Ҳа, беришди.

Озодлик: Қанча миқдордаги пулда айблашаяпти?

Азамат Ëқубов: Тахминан 4¸5 миллион сўм атрофида. Мен айтмоқчиманки¸ даъвогарнинг ўзи йўқ. Ҳайрон қоладиган жойи менга даъво қилаëтган одамнинг ўзи йўқ.

Озодлик: Айблов хулосасида даъвогар кўрсатилмаганми? Терговда сизга “фалонча даъвогар” деб айтилмадими?

Азамат Ëқубов: Даъвогарни мен ўзим билмайман. Айблов хулосасида ҳам ëзилмаган. Прокурор департаментга берган. Департамент суриштирув ўтказган. “Одамларнинг ишончига кириб олиб¸ шу ишларни амалга оширган” деган маъно бераяптида.

Озодлик: Сиз нима деб ўйлайсиз¸ суд қанақа якунланиши мумкин?

Азамат Ëқубов: Прокурор иш очиб қўйганку. Булар энди прокурорнинг гапини ташламаса керак¸ демоқчиман. Бир нималар қилиб айбдор¸ деган маъно чиқариши мумкин. Менинг ҳисобим бўйича аҳолидан йиғилган пул 9 миллион 247 минг 681 сўм. Прокуратура мутахассисларни чақирадида “Азамат ака бош бўлган ишни текшириб беринглар” деб уларга нима беради. Улар текшириб кўради. Текширганда 9 миллион 247 минг 681 сўм ўлчаб кўрган. Мен аҳолидан 9 миллион 245 минг сўм йиққанман. Бу ерда бор йўғи 2681 сўм фарқ қилаяпти.

Озодлик: Унда нимага сизга 4¸5 миллионни юклашаяпти?

Азамат Ëқубов: Сиз¸ дейди¸ монтажчи билан келишиб 23 миллион деб ҳисоблагансиз дейди. Улар ўзлари ҳам нима деяëтганини билмайди.

Озодлик: Сизнинг маҳалладошларингиз нима дейишаяпти? Улар бундан кейин ҳам сизни қўллашадими?

Азамат Ëқубов: Албатта қўллашади. Ҳозир маҳалла билан бирга бошқа томондан газ тортиб келмоқчимиз. Яна проектни қўлга олишга тўғри келди.

Озодлик: Барибир ишни давом эттираяпсизлар.

- Албатта. Бизлар қайтмаймиз. Сабаби бизларнинг қилаëтган ишимиз тўғри. Бизлар темир-бетон панел уйларда яшаймиз. Бизлар тажрибадаги қуëнга ўхшаймизда. Подвалларда сув¸ зах. Ҳар битта уйга печка қилишимиз керак. Уни иситиш қийинда. Бизлар ўзимиз пул йиғиб газ олиб келишга мажбурмиз. Ҳомийлар бор¸ яхши инсонлар бор. Пул билан ëрдам бермоқчи бўлган инсонлар бор. Лекин булар менинг ишимни тўхтатиб кимларгадир сотиб юбордими дейман. Менинг проектимни тўхтатиб сотиб юборди¸ деб ўйлайман¸ дейди Азамат Ëқубов.

Халқдан ножўя тарзда пул йиғиб¸ унинг бир қисмини ўзлаштирганликда айбланаëтган Ëқубов жорий йилнинг 10 март куни Паркент туман Ички ишлар бўлими томонидан ушланиб¸ ҳибсга олинган эди.

11 март куни Паркент туман ҳокимияти олдида 200 га яқин одам йиғилиб¸ Навбаҳор маҳалласининг собиқ раиси Азамат Ëқубовнинг озод этилиши талаб қилди. Навбаҳор маҳалласи аҳли Ëқубовнинг халқ учун қайғурадиган¸ бировнинг ҳаққига хиëнат қилмайдиган одам эканини айтиб¸ унинг фитна нишони бўлганини таъкидлашди.

Навбаҳорликлар¸ агар Ëқубов озод қилинмаса¸ Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси олдида норозилик йиғини ўтказишга қарор қилган эди.

13 март куни Азамат Ёқубов ҳибсдан озод қилинган бўлса-да¸ Навбаҳор маҳалласининг бир неча кун давомида Ўзбекистон қуролли кучлари назоратида бўлгани кузатилди.
XS
SM
MD
LG