Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:31

Ўзбекистонда бозорлар "такомиллашади"


Янги йилдан бошлаб ўзбекистонликлар қовун ва тарвузларни ҳам савдо комплексларидан харид қиладилар.
Янги йилдан бошлаб ўзбекистонликлар қовун ва тарвузларни ҳам савдо комплексларидан харид қиладилар.

2011 йилда Ўзбекистонда бозорлар тугатилиб, уларнинг ўрнини озиқ овқат ва кийим-кечак савдо комплекслари эгаллайди. Савдо комплексидаги ҳар бир шаҳобча касса аппаратлари ва пластик карточкаларни қабул қилувчи терминаллар билан таъминланади.

Ўзбекистон Солиқ қўмитаси сайтида берилган маълумотга кўра, бозорларни савдо комплексларига айлантириш президент Каримов томонидан 26 апрел куни имзоланган ”Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини мукаммаллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарор асосида амалга оширилади.

Қарорда қайд этилишича, 2011 йил 1 январидан бошлаб, эски-туски сотилувчи бозорлардан ташқари барча бозорлар касса аппаратлари ва пластик карточкалар қабул қилувчи терминалга эга бўлган шаҳобчалардан иборат савдо комплексларига айлантирилади.

Савдо комплексидаги ўринлар эса фақат хусусий тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган шахсларгагина берилади. Бундан фақат ўз таморқасида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотини сотаётганларгина мустасно бўлади.

1 июнгача эса 100 ва ундан ортиқ савдо ўринларига эга бўлган барча савдо комплекслари ва уларнинг бўлинмаларида бозор ҳақи ва ижара ҳақи олинишини автоматик тарзда ҳисоблайдиган мосламалар ўрнатилиши зарур. Бу ҳолатда бозор ва ижара ҳақи нақд пул ҳисобига эмас, балки банк тизими орқали амалга оширилади. Бозор ва ижара ҳақи тўланишини кун сайин солиқ хизмати назорат қилиб боради.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, 2011 йилдан бошлаб савдо комплексларига айлантирлган бозорлар устидан солиқчилар назорати ҳам кучаяди. Чунки Давлат Солиқ қўмитаси қошида савдо комплекслари, автомобил қўйиш жойлари ва савдо комплекслари қошидаги хусусий корхоналар фаолиятини назорат қилувчи махсус Бош бошқарма ташкил этилади.

Бундай бошқарма ташкил этилишини президент Каримов 2010 йил январида маъқуллаган эди.
XS
SM
MD
LG