Линклар

Каримов Оқ саройда учрашувлар ўтказди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 30 апрел куни Оқ саройда Осиё Тараққиёт банки президенти Харухико Курода билан учрашди.

Ислом Каримов меҳмонни Тошкентга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон билан кўп йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келаётган Осиё Тараққиёт банки ҳақли равишда энг нуфузли ва етакчи халқаро молия муассасаларидан бир эканини таъкидлади.

- Банкнинг Ўзбекистон билан изчил амалга ошириб келаётган ҳамкорлик стратегияси бунинг тасдиғидир,-дея қўшимча қилди Ўзбекистон раҳбари.

Шу куннинг ўзида Ислом Каримов Оқ саройда Жаҳон банкининг Европа ва Мапказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти Филипп Ле Уэйруни қабул қилди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, Каримов учрашув чоғида Ўзбекистон иқтисодиётининг устивор соҳалари бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар стратегик аҳамиятга эга экани, Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорлик кўлами кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлаган.

Оқ саройдаги учрашувда Ўзбекистон билан Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга оид масалалар юзасидан фикр алмашилган.
XS
SM
MD
LG