Линклар

Грецияда намойишлар бошланди


Меҳнаткашлар халқаро бирдамлик куни муносабати билан Грецияда ҳукуматнинг иқтисодий бўҳронни ҳал этишга қаратилган режаларига қарши норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

Жума куни Греция Бош вазири Георгис Папандреу иқтисодий бўҳронни жиловлаш мақсадида мамлакатда ишчи ўринлари қисқартирилиши ва солиқлар оширилиши мумкинлигини эълон қилди.

Жорий ҳафта Афинага бир неча миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш борасида ЕИ, Халқаро валюта жамғармаси ва Греция ўртасида олиб борилаётган музокараларнинг ниҳоясига етказилиши кутилмоқда.

Жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келаётган Греция 45 миллиард доллар атрофида ёрдамга муҳтож эканини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG