Линклар

Туркияда ҳарбийлар ўлдирилди


Туркия шарқида ҳарбийлар постига уюштирилган ҳужум оқибатида тўрт аскар нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, курд айирмачилари томонидан содир этилган ушбу ҳужумда Туркия қўшинларининг камида етти аскари тан жароҳати олган.

Туркия ҳукумати мазкур ҳужум учун масъулиятни Курдистон ишчи партияси жангарилари зиммасига юклади.

Курдистон ишчи партияси 1984 йилдан буён Туркиянинг жануби-шарқида ўз мухториятини ташкил этиш мақсадида курашиб келади. Шу пайтгача юз берган тўқнашувларда 40 мингга яқин инсон ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG