Линклар

logo-print

Клинтон тинчлик музокараларига умид қилмоқда


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон келаси ҳафта Исроил ва Фаластин ўртасида норасмий тинчлик музокараларининг бошланишига умид билдирди.

Клинтон хоним сўзларига кўра, келаси ҳафта АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Жорж Митчелл минтақага сафар қилиб, тинчлик музокараларини қайта бошлаш истиқболларини муҳокама қилади.

Айни пайтда Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирларининг Исроил ва Фаластин ўртасида янгидан сўзлашувлар бошлашга оид расмий Вашингтон ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

Исроил ҳукумати март ойида Қуддус шарқида янги турар жой биноларини қуриш ишларини давом эттиражагини эълон қилгандан сўнг, Фаластин президенти Маҳмуд Аббос тинчлик музокараларида иштирок этишдан бош тортган эди.


XS
SM
MD
LG