Линклар

Новосибирскда ўзбекистонлик аёл қамалди


Новосибирскда одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл қамалди.

Регнум агентлигининг Новосибирск прокуратурасига таяниб хабар қилишича, 45 яшар Ўзбекистон фуқароси одам савдоси ва қизларни фоҳишалик қилишга мажбур қилганликда айбдор деб топилган ва тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Маълум бўлишича, 2002 йилдан буён Новосибирскда истиқомат қилган ўзбекистонлик аёл иш билан таъминлаш ваъдаси билан МДҲ давлатлари, жумладан, Ўзбекистондан қизларни Новосибирскка олиб келган. Қизларни махсус ижарага олинган уйларга жойлаштириб, уларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган. Қизлардан бири қочишга муваффақ бўлган ва милицияга мурожаат қилган.

2009 йилнинг июл ойида эса милиция ходимлари ўзбекистонлик аёлни қўлга олган. Регнумга кўра, ўзбекистонлик аёл эндиликда қамоқ жазосини умумий тартибдаги колонияда ўтайди.
XS
SM
MD
LG