Линклар

Налчикда отчопар портлатилди


Кабардино-Балкария пойтахти Налчикдаги отчопарда содир этилган портлаш оқибатида бир киши нобуд бўлди, 20 киши тан жароҳати олди.

Озодлик радиосининг Налчикдаги мухбирига кўра, қўлбола портловчи ускунаси отчопарнинг марказий дарвозаси томида ҳаракатга келтирилган. Портловчи мослама кучи беш килограмм тротил қувватига тенг бўлгани тахмин қилинмоқда.

Портлашда тан жароҳати олганлар орасида Кабардино-Балкария Маданият вазири Саидли Шибзухов ва собиқ Ички ишлар вазири Хачим Шогенов ҳам бор.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилиб, тергов ишлари бошлаб юборилган.


XS
SM
MD
LG