Линклар

logo-print

Грецияда намойишлар тартибсизликларга айланди


Грецияда ҳукуматнинг иқтисодий бўҳронни ҳал этишга қаратилган режасига қарши чиққан намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Пойтахт Афина ҳамда Грециянинг иккинчи йирик шаҳри Тессалоникида намойишчилар полиция ходимларига қарата тош улоқтирдилар. Полиция эса намойишчиларга қарши шовқин гранаталари ва кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланди.

Жума куни Греция Бош вазири Георгис Папандреу иқтисодий бўҳронни жиловлаш мақсадида мамлакатда иш ўринлари қисқартирилиши ва солиқлар оширилиши мумкинлигини эълон қилди.

Жорий ҳафта Афинага бир неча миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш борасида ЕИ, Халқаро валюта жамғармаси ва Греция ўртасида олиб борилаётган музокараларнинг ниҳоясига етказилиши кутилмоқда.

Жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келаётган Греция 45 миллиард доллар атрофида ёрдамга муҳтож эканини эълон қилган.
XS
SM
MD
LG