Линклар

logo-print

Меҳнаткашлар халқаро бирдамлик куни нишонланмоқда


Жаҳоннинг кўпгина шаҳарларида меҳнаткашлар халқаро бирдамлик куни нишонланди.

Москвада бўлиб ўтган тадбирда мингдан ортиқ фуқаро, жумладан, Россия коммунистлари, касаба уюшмалари вакиллари ва ҳукмрон Ягона Россия партияси тарафдорлари иштирок этдилар.

Россия мухолифатининг юздан ортиқ тарафдори ҳам Москвада намойиш ўтказиб, бош вазир Владимир Путинга қарши шиорлар ҳайқирдилар.

Россия матбуотига кўра, 1 май муносабати билан мамлакат бўйлаб ўтказилган тадбирларда жами 1.7 миллион киши иштирок этган.

Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни Истанбулда ҳам нишонланди. Шаҳар марказидаги Тақсим майдонига сўнги хабарларга кўра, 100 мингга яқин одам тўпланган.

Биринчи май, шунингдек, Германия, Чехия ва Марказий Европанинг бошқа давлатларида ҳам нишонланди.
XS
SM
MD
LG