Линклар

Обама Мексика кўрфазига сафар қилади


АҚШ президенти Барак Обама келаси 48 соат ичида ўтган ҳафта нефт қазиш платформасида ҳалокат юз берган Мексика кўрфазига сафар қилади.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган Оқ уй расмийсига кўра, сафар манзили ва вақти ҳозирча белгиланмаган.

British Petroleum (BP) ширкатига қарашли нефт платформасида юз берган ҳалокат оқибатида кунига 800 тонна нефт денгизга оқиб кетмоқда.

Денгизга оқиб кетган улкан миқдордаги нефт Миссиссиппи дарёси қуйиладиган соҳилга етиб келди.

Ҳалокат туфайли Луизиана, Миссиссиппи, Алабама ва Флорида штатларида балиқчилик ва атроф-муҳитга жиддий зарар етиши мумкинлиги борасида хавотир билдирилмоқда.
XS
SM
MD
LG