Линклар

logo-print

ОТБ йиғини давом этмоқда


Тошкентда Осиё Тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 43-йиллик мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

4 майгача давом этадиган ушбу йиғинда уч мингдан ортиқ иштирокчи, жумладан, Осиё Тараққиёт банкига аъзо 67 давлатдан келган юқори мартабали расмийлар, Марказий банк раҳбарлари ва молия вазирлари қатнашмоқдалар.

Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг мажлиси доирасида Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида 1 май куни Ўзбекистон билан ОТБ ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида кредит битимлари имзоланди.

ЎзА агентлиги хабарига кўра, умумий қиймати 1, 015 миллиард АҚШ долларини ташкил этувчи 7 та ҳужжат Ўзбекистоннинг муҳим соҳа ва тармоқларидаги бир неча лойиҳани, жумладан, Фарғона водийсининг қатор шаҳарларида сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш, минтақавий автомобил йўлларини ривожлантири, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва микрокредитлар билан таъминлаш, тижорат банкларининг тижорий молиялаштириш дастурида иштирок этиши, Толимаржон ИЭСида иккита буғ-газ қурилмасини барпо этишга оид лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган.
XS
SM
MD
LG