Линклар

1 май тадбирлари тартибсизликлар билан тугади


1 май - Меҳнаткашлар халқаро бирдамлик куни муносабати билан Европа бўйлаб ўтказилган акцияларнинг аксари тартибсизликлар билан якун топди.

Ройтерс агентлиги тарқатган хабарга кўра, Берлинда радикал руҳдаги ҳаракатларнинг 600 дан ортиқ тарафдори полицияга тош ва ёнилғи тўлдирилган шишаларни улоқтирган. Намойишчилар ва полиция ходимлари ўртасида рўй берган тўқнашувларда бир қанча одам тан жароҳати олган.

Грецияда ҳам бўлиб ўтган май тадбирлари чоғида намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнушувлар рўй берган.

Меҳнаткашларнинг халқаро бирдамлик куни Истанбулда ҳам нишонланди. Шаҳар марказидаги Тақсим майдонига, сўнгги хабарларга кўра, 100 мингга яқин одам тўпланган.

Биринчи май, шунингдек, Франция, Италия, Чехия ва Марказий Европанинг бошқа давлатларида ҳам нишонланди.

XS
SM
MD
LG