Линклар

Европа кенгаши расмийси Цхинвалига борди


Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича идораси раҳбари Томас Хаммарберг Жанубий Осетияга сафар қилмоқда.

Бу ерда Европа кенгаши расмийси маҳаллий ҳукумат вакиллари билан учрашиб, Жанубий Осетия ва Грузия ўртасида ҳарбий асирларни ўзаро алмашиш масалаларини муҳокама қилади.

Жанубий Осетия расмийларига кўра, Грузия қамоқхоналари ва ҳудудида ўндан ортиқ ортиқ осетин ноқонуний равишда сақланмоқда.

Грузия томони ҳам чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда айбланиб, Жанубий Осетияда қамалган ўз фуқароларининг озод этилишини талаб қилмоқда.

Хабарларга кўра, ўтган йил Томас Хаммарберг саъй-ҳаракатлари билан Жанубий Осетия грузиялик тўрт ўсмирни Грузиянинг Гори шаҳрида қамалган беш нафар осетинга алмаштирган.
XS
SM
MD
LG