Линклар

logo-print

Бишкекда коррупцияга оид яна бир ҳолат тафтиш қилинмоқда


Қирғизистон муваққат ҳукумати АҚШнинг Манасдаги ҳарбий базасига ёнилғи махсулотлари етказиб беришга оид шартномаларга коррупция аралашгани борасидаги иддаолар юзасидан текширув ишлари олиб бормоқда.

Қирғизистон прокуратурасига кўра, мамлакатга етказилган иқтисодий зарар кўламини аниқлаш мақсадида жиноят иши ҳам қўзғатилган.

Маълум бўлишича, 2005 йилдан бошлаб шу кунгача Манас ҳарбий базасига жами 1.8 миллион тонна ёнилғи маҳсулотлари етказиб берилган. Ҳарбий базага ёнилғи етказиб берган ширкатнинг шу вақтгача давлатга божхона тўловларини тўламагани аниқланган.

Расмийларга кўра, коррупция билан боғлиқ ушбу можаро ортида мамлакатдан қувилган президент Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев турган.
XS
SM
MD
LG