Линклар

Ироқда портлашлар содир этилди


Ироқ шимолида содир этилган иккита портлаш оқибатида бир киши нобуд бўлди, камида 80 киши тан жароҳати олди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, портлашлар Мўсул шаҳридан 40 км узоқликда жойлашган Ҳамадия шаҳарчасида содир этилган.

Маълум бўлишича, машинага ўрнатилган бомба ва йўл четига ўрнатиб кетилган мина мактаб болалари кетаётган автобус йўлида портлатиб юборилган.

Хабарларга кўра, ҳужумда тан жароҳати олганларнинг аксари Ироқда диний озчилик вакиллари бўлмиш насронийлар бўлган.
XS
SM
MD
LG