Линклар

Ню Йоркда йирик қўпорувчилик амалиёти олди олинди


Ню Йорк ҳокими Майкл Блумберг ушбу ҳодиса юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида қурбонлар берилиши мумкин бўлган мудҳиш фожеа олди олинганини билдирди.

Ҳоким сўзларига кўра, марказдаги савдо дўконлари ходимларидан бири шубҳали машина ҳақида 911 хизматига маълум қилган. Полиция машина қолдириб кетилган кўчани зудлик билан қуршовга олиб, у ердаги одамларни хавфсиз жойга эвакуация қилган.

Хабарларга кўра, машина ичида бир нечта газ балонлари ва портловчи мосламалар топилган.

АҚШ полициясининг махсус бўлинмалари машинадаги портловчи мосламаларни бир неча соат ичида зарарсизлантиришга муваффақ бўлган.

Айни пайтда Терговчилар шаҳардаги видеокамералар ёрдамида машинанинг қаердан келгани ва ким томонидан қолдириб кетилганини аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар.
XS
SM
MD
LG