Линклар

logo-print

Ню Йоркда топилган бомбага Толибоннинг алоқаси борлиги тасдиқланмади


Ню Йорк полицияси раҳбари Рэймонд Келли машинага ўрнатилган бомбани портлатиш уриниши ортида Покистондаги Толибон ҳаракати турганини тасдиқловчи далиллар йўқлигини баён қилди.

АҚШдаги террорчилик ҳаракатларини кузатувчи SITE хизматига кўра, Интернетда тарқатилган ва Ториқи Толибон гуруҳига тегишли экани айтилаётган видеода фитна учун маъсулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олган.

YouTube сайтида пайдо бўлган видеода Ню Йоркда шанба куни амалга ошмай қолган фитна Ироқ ва Покистонда Ал-Қоиданинг икки етакчиси ўлдирилгани учун қасос экани айтилади.

АҚШ Ички хавфсизлик департаменти раҳбари Жанет Наполитано терговчилар шанба куни Ню Йоркнинг Таймс Сквер майдонида ичида портловчи мослама билан қолдириб кетилган машинадаги бармоқ изларини ўрганмоқда, дея маълум қилди.

Портловчи мослама полиция томонидан зарарсизлантирилди.

Наполитано CNN телеканалига берган интервюсида мазкур ҳодисани тергов қилишда полицияда етарлича далиллар борлигини таъкидлади.

Нью Йорк шаҳар мэри Майкл Блумберг фитна “талафотли воқеа бўлиши мумкин эди”, дея баён қилди.

- Биз ҳозирда машина ва энг муҳими уни бошқарган шахсларни ёзиб олган бўлиши мумкин бўлган қўшимча видеокамераларни аниқлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Шаҳар полицияси, Федерал қидирув бюроси ва бошқа расмийлар тергов ишларини олиб бормоқдалар. Ушбу воқеага оид бирон бир маълумотга эга бўлган шахсларни ишонч рақамларимизга телефон қилишга чақираман, деди Ню Йорк шаҳар полиция бошқармаси раҳбари Раймонд Келли якшанба кунги матбуот анжуманида.

Полициячилар машина ичида газ балонлари, пиротехника, бензин билан тўлдирилган канистралар, соат механизми ва портловчи мосламаларда ишлатиладиган бошқа компонентларни топишди.
XS
SM
MD
LG